Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аҳдимни бузганингиз учун бошингизга қилич келтираман. Шаҳарларингизга қочиб беркинсангиз, ораларингизга ўлат юбориб, сизларни ғанимлар қўлига тутиб бераман. Эгамиз бошингизга узоқдан, ер юзининг у четидан бургутдай бир халқни юборади. Сизлар бу халқнинг тилини тушунмайсиз. Ўша куни Эгам Миср дарёларининг юқори оқимидаги пашшаларга, Оссурия юртидаги ариларга ишора қилади. Яланг тепалик узра байроқ кўтаринг, Бобилга қарши жангчиларни сафарбар қилинг. Ҳаммасини жангга даъват этинг, Улар аслзодалар дарвозаларини ишғол қилсин. Эгам айтар: “Мен Ўзим танлаганларга амр бериб, Қаҳримни кўрсатсин деб, жангчиларимни йиғдим, Ғалабамдан севинадиганларни тўпладим.” Қирлардаги оломоннинг товуши Ўхшайди буюк халқнинг овозига. Ана, шоҳликларнинг шовқин–сурони! Элатлар йиғилмоқда. Жанг қилмоққа лашкарини Сарвари Олам тайёрламоқда. Келаётир улар узоқ ерлардан, Ҳа, осмон гумбазининг бир бурчидан. Эгам ва Унинг ғазаб қуроллари Вайрон қилади бутун ер юзини. Эй олам аҳли, юрт халқи! Тоғларда байроқ кўтарилганда, кўрасиз, Бурғу чалинганда, эшитасиз.
Выбор основного перевода