Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У гул сингари очилади–ю, яна сўлиб қолади. Соядай тез ўтиб кетади, кўпга чидамайди. Минг йил Сенинг назарингда бир кундайдир, Қисқа бир тун вақтидайдир. Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади. Инсонмиз, майсага ўхшар умримиз, Дашт гулига ўхшаб гуллаймиз. Бой биродар эса Худога муҳтож эканлигидан шодлансин. Чунки ўз бойлигига таянган киши дашт гулидай хазон бўлади. Қуёш жазирама иссиғи билан даштнинг ўт–ўланларини қовжиратиб юборади. Гулларнинг гўзаллиги йўқолиб, хазон бўлади. Бойлик орқасидан қувиб, давлатига таянганлар ҳам худди шу сингари нобуд бўлишади. Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг шуҳрати дала гули кабидир. Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Эгамизнинг каломи эса абадий туради.” Ана шу калом сизларга эълон қилинган Хушхабардир. Оқшомги кўланкага ўхшайди умрим, Қуриган майсадай бўлиб қолдим.
Выбор основного перевода