Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хўш, Худонинг сирларини англай оласанми?! Қодир Худонинг комиллигини била оласанми?! Эй Раббий, насллар оша Сен паноҳимиз бўлган эдинг. Ҳа, Исроилнинг посбонидир У, Мудрамайди, ухламайди У. Раббимиз буюкдир, қудрати азимдир, Унинг донолиги чексиздир. Худо, бизнинг Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен осмонни яратиб, уни ёйганман, Ерни яратиб, уни тўлдирганман, Ер юзидаги инсонларга жон ато қилганман, Жамики одамзодга ҳаёт берганман. Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Унинг Яратувчиси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Хўш, энди Ўз фарзандларимнинг Тақдири ҳақида Мени сўроққа тутасизми?! Ўз қўлларим ижоди тўғрисида Менга кўрсатмалар берасизми?! Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етади?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олади?!
Выбор основного перевода