Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самолар Сеникидир, замин ҳам Сеникидир, Оламу ундаги ҳар нарса Сеникидир, Ҳаммасини Сен мустаҳкам қургансан. Шимолу жанубни ҳам Сен яратгансан, Товур, Хермон тоғлари Сенинг номинг туфайли шодликдан куйлайди. Билагинг нақадар қудратлидир! Қўлинг кучли, ўнг қўлинг музаффардир! Юлдузларнинг сонини У аниқлаб чиқади, Уларнинг ҳаммасига ном беради. Мана, Эгамизнинг китобидан топиб, ўқинг: Ҳайвонлару қушлардан биронтаси йўқ бўлмайди, Уларнинг ҳаммаси жуфт–жуфт бўлади, Эгамизнинг Ўзи шундай амр этган, Унинг Руҳи ҳаммасини тўплади. Худо, бизнинг Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен осмонни яратиб, уни ёйганман, Ерни яратиб, уни тўлдирганман, Ер юзидаги инсонларга жон ато қилганман, Жамики одамзодга ҳаёт берганман. Кўзларингизни самоларга қаратинг, Пастга, ер юзига назар солинг. Самолар тутун каби йўқолади, Замин кийим каби тўзиб битади. Замин аҳли чивиндай ўлиб кетади, Мен берадиган нажот эса то абад бўлади, Менинг ғалабам бекор қилинмайди.
Выбор основного перевода