Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Елдай ўтиб кетгувчи умр бергансан, Сенинг назарингда умрим бир лаҳзадир, Ҳар кимнинг умри бир нафасдир. Инсон зоти бир нафасдир, Ҳа, инсон зоти ёлғондир! Агар тарозида тортиб кўрилса, Ҳаммаси бирга ҳаводан ҳам енгил чиқади. Уларнинг асло вазни йўқдир. Эй Қуддус, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади. Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар Тундаги туш каби ўтиб кетади. Унинг нафаси бўйингача келадиган Тошқин дарёга ўхшар, У халқларни ҳалокат элагида элайди. У элатларнинг оғзига сувлуқ солади–да, Уларни йўлдан адаштиради.
Выбор основного перевода