Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аюб шундай дейди: «Мен айбсизман, Лекин Худо менга адолат қилмаяпти. Мана бу ҳақиқатдир: Худо фосиқлик қилмайди, Қодир Худо адолатга хиёнат этмайди. Эй Эгам, Сен менинг Худойимсан. Мен Сени улуғлайман, Сенга ҳамду санолар айтаман. Сен ажойиб ишлар қилгансан, Қадимдан тузган режаларингни, Садоқат билан амалга оширгансан. Мен шундай дедим: “Мен бекорга меҳнат қилдим, Кучимни беҳуда, бефойда сарф этдим.” Аммо Эгам мени ҳукм қилади–ку, Мукофотлаш Худойимнинг қўлидадир. Аммо Қуддус шундай деди: “Эгам мени тарк этди, Раббим мени унутиб қўйди.” Қаттиқ ғазабда сендан бир лаҳзага юз ўгиргандим, Энди туганмас меҳр билан сенга раҳм қиламан, — демоқда қутқарувчинг — Эгамиз. — Шундай экан, наҳотки Худо туну кун илтижо қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса?! Йўқ, Худо уларни куттириб қўймайди! Сизларга айтаман: уларни зудлик билан ҳимоя қилади! Аммо Инсон Ўғли келганда, ер юзида имони бор одамларни топармикин?”
Выбор основного перевода