Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Денгиз ер тубидан отилиб чиққанда, Дарвозаларни ёпиб, тўсиб қўйган ким? Ахир, Мен булутларни денгизга кийим қилиб қўйдим. Денгизни қалин зулмат билан ўраб қўйган Менман. Мен денгизга чегаралар белгиладим, Денгизни тамбаланган дарвозалар билан тўсиб қўйдим. Мен денгизга: «Фақат мана шу ергача келасан, Сенинг мағрур тўлқинларинг шу ерда тўхтайди», деб айтдим. Ким осмонга кўтарилган, осмондан тушган? Шамолни ҳовучларига йиққан ким? Ким сувни ўз кийимига ўраган? Ернинг барча чегараларини ўрнатган ким? Унинг исми нима? Ўғлининг исми–чи? Биласан–ку! Ҳа, Менинг қўлим заминнинг пойдеворини қўйган, Самоларни ёйган Менинг қўлимдир. Мен уларни чақирганимда Улар биргаликда туради. Ўғлига яна шундай деган: “Сен Раббийсан, Азалда заминнинг пойдеворини Сен қўйгансан, Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан. Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Еру осмон кийим каби эскириб кетади. Кераксиз либосдай уларни тахлаб қўясан, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан. Сен эса ҳеч ўзгармассан, Сен то абад яшайсан.”
Выбор основного перевода