Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Орангизда ҳеч кимса, “Мен хастаман”, демайди, Қуддусдагиларнинг гуноҳлари кечирилади. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Толиққанларга сўз билан мадад берсин деб, Эгам Раббий менга доно тил берди. Ҳар тонг У мени уйғотади, Донолардай тингласин деб, қулоғимни очади. Мен чанқаганларнинг чанқоғини қондираман, толиққан жонга ором бераман. Лекин У менга шундай деди: “Менинг иноятим доим сенга етарли бўлади, чунки Менинг қудратим сенинг ожизлигингда тўлиқ намоён бўлади.” Шундай қилиб, Масиҳнинг қудрати мен орқали аён бўлиши учун ожизлигим билан мақтанишни афзал кўраман. Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қувватга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг.
Выбор основного перевода