Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мазлумларга ёрдам берадиган Ҳеч кимса йўқлигини кўрди, Ҳеч ким йўқлигидан У ҳайратда қолди. Шунда Эгамиз Ўз қўли билан қутқаришга киришди, Худонинг Ўзи уларга нажот берди. Ҳар кимга қилганига яраша жавоб беради, Ўз душманларига ғазаб сочади, Ғанимларидан қасос олади, Денгиз ортидаги юртларга Қилганларига яраша тўлиқ қайтаради. Мана, Эгамиз ернинг тўрт четига эълон қилмоқда: “Гўзал Қуддусга шундай деб айтинг: «Қара, нажоткоринг келмоқда, Ана, Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда.»” У менинг ортимдан келяпти, шундай бўлса–да, мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. Масиҳ шундай демоқда: “Мен тезда келаман! Бу китобнинг башорат сўзларига Амал қилганлар бахтлидир!” Масиҳ шундай демоқда: “Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман.
Выбор основного перевода