Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худога ҳамду санолар куйланг, Унинг номини тараннум этинг. У булутларни миниб боради, Уни улуғланг. У Эгамиздир! Ҳузурида шодланинг! Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.” Яҳё тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деган эди: “Чўлда бир овоз янграмоқда: «Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!»” Чўлда бир овоз янграмоқда: «Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!»” Шу тариқа Ишаё пайғамбар ўз китобида ёзган қуйидагича башорати амалга ошди: “Чўлда бир овоз янграмоқда: «Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг! Ҳар бир жарлик тўлдирилади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Қинғир–қийшиқ йўллар ростланади, Ўнқир–чўнқир сўқмоқлар текис бўлади. Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!»” — Ишаё пайғамбар айтганидай: “Эгамизга тўғри йўл очинг”, деб чўлда янграётган овоз менман, — деди Яҳё.
Выбор основного перевода