Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Эгамизнинг қудрати ила ўша ҳукмдор сурувини боқади, Ўз Эгаси Худонинг улуғворлиги ила уларни бошқаради. Исроил халқи хатарсиз яшайди, Ахир, ҳукмдорининг довруғи бутун дунёга ёйилади. Қоровул унга эшикни очиб беради. Қўйлар унинг овозига қулоқ солади. У эса ўз қўйларини номма–ном чақириб, ташқарига олиб чиқади. Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади. Ёлланган одам эса қўйларнинг на чўпони, на эгасидир. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб қочади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади. Исо нонуштадан кейин Шимўн Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени улардан кўпроқ яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Мен Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Унга Бутрус. — Қўзиларимни ўтлат, — деди унга Исо. Тинчлик берадиган Худо Раббимиз Исони ўликдан тирилтирди. Исо Ўз қони билан абадий аҳдни муҳрлагани учун, Худо Уни Ўз халқининг улуғ Чўпони қилиб тайинлади.
Выбор основного перевода