Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Яҳудо қабиласининг уруғларига тушган улуш юртнинг жануб томонида эди. Уларнинг жанубдаги ерлари Эдом юртининг чегараси бўлган Зин чўлигача етди. Уларнинг жанубий чегараси Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидан бошланади. Чегара Чаёнлар довонидан ўтиб, жануб томонга, Зин чўли томон чўзилади. Кадеш–Барна шаҳрининг жануб томонидан ўтиб, Хазрон шаҳригача боради. Хазрондан ўтгандан кейин Адар шаҳригача бориб, Карха шаҳри томонга бурилади. Бу чегара Озмон шаҳригача бориб, Миср чегарасидаги ирмоқдан ҳам ўтади–да, Ўрта ер денгизининг ёнида тугайди. Яҳудо қабиласининг жанубий чегараси ана шундай бўлади. Уларнинг шарқий чегараси Ўлик денгиздир. Бу чегара шимолдаги Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойгача чўзилади. Мана шу жойдан шимолий чегара бошланади. Шимолий чегара Ўлик денгизнинг ғарбидаги Байт–Хўглахгача чўзилиб, Байт–Арабанинг шимолидан ўтади–да, Рубен ўғли Бўханнинг номи билан аталган тош турган жойгача боради. Кейин чегара Охор сойлигидан Давиргача бориб, шимолга — Гилгал томонга бурилади. Гилгал сойликнинг жанубида бўлган Адум довонининг рўпарасида эди. Чегара Эн–Шамаш булоғидан ўтиб, Эн–Рўғолга боради. Кейин Хиннум сойлигининг тепасидан кесиб ўтиб, Ёбус халқига қарашли бўлган тепаликнинг, яъни Қуддуснинг жанубий ён бағридан ўтади. Чегара у ердан Хиннум сойлигининг ғарбидаги қирнинг тепасига — Рафа водийсининг шимолий четигача боради. Чегара тоғнинг тепасидан Нафтува булоқлари томон чўзилиб, Эфрўн тоғининг шаҳарларигача боради, кейин эса Баалах томонга бурилади. Бу шаҳар ҳозирги пайтда Хират–Йўрим деб аталади. Шундан кейин бу шимолий чегара Баалахнинг ғарб томонини айланиб ўтиб, Сеир тоғларигача боради. Кейин Йўрим тоғининг шимолий ён бағридан ўтади. Хисалон шаҳри шу ерда жойлашган. У ердан чегара Байт–Шамаш шаҳригача боради ва Тимнах шаҳридан ўтади. Кейин чегара Эхрон шаҳрининг шимолидаги тепаликнинг ён бағридан ўтиб, Шиккарон шаҳри томонга бурилади. Кейин Баалах тоғининг ёнидан ўтиб, Ёбнаил шаҳрига боради. Шимолий чегара Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилади. Мана шу чегаралар ҳудудида Яҳудо қабиласининг уруғлари яшайди. Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. Ҳозирги пайтда Хират–Арба шаҳри Хеврон деб аталади. Холиб у ердан Оноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди. Яҳудо қабиласининг одамлари у ердан Давир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират–Сафар эди. Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди. Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди, Холиб эса унга қизи Ахсани узатди. Ўтниёл Холибнинг Ханаз исмли укасининг ўғли эди. Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон–бир истагинг борми?” — деб сўради. “Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни берди. Қуйида айтиб ўтилган ерларни Яҳудо қабиласи улуш қилиб олди. Бу ҳудуднинг энг жанубидаги — Эдом юрти чегарасидаги шаҳарларнинг номлари қуйидагича эди: Кабзил, Эдер, Ёғур, Хино, Димона, Адад, Кедеш, Хазор, Йитнон, Зиф, Талим, Болўт, Хазор–Хадатто, Харийўт–Хазрон, яъни Хазор, Эмом, Шама, Мўлодах, Хазор–Гаддах, Хашмон, Байт–Палат, Хазор–Шувол, Бершеба, Бизйўтаёх, Баалах, Ийим, Эзам, Элтўлад, Хасил, Хўрмах, Зихлах, Мадманно, Сансанно, Лабойўт, Шилхим, Ойин, Риммон — ҳаммаси бўлиб йигирма тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Қир этакларининг шимолидаги шаҳарларнинг номи эса қуйидагича эди: Эштойўл, Зорох, Ашнаҳ, Зонўвах, Эн–Ханним, Таппух, Эном, Ярмут, Адуллам, Сўху, Озикаҳ, Шарайим, Адитайим, Гадера (ёки Гадератайим) — ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Қир этакларининг жанубида қуйидаги шаҳарлар бор эди: Зинон, Ҳадаша, Мигдал–Гад, Дилан, Миспах, Ёхтал, Лахиш, Бозхат, Эглон, Каббўн, Лахмос, Хитлиш, Гадерўт, Байт–Дўғон, Намах, Маккедо — ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Қир этакларининг марказий қисмидаги шаҳарлар қуйидагилар эди: Либна, Этер, Ошон, Йифтох, Ашнаҳ, Назив, Кейлах, Ахсиб, Моришо — ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Яҳудо қабиласининг ҳудуди Эхроннинг барча шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди. Чегара Эхрондан ғарбга, Ўрта ер денгизи томон чўзилиб, Ашдоднинг ёнида бўлган барча шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди. Уларнинг ҳудуди Ашдод ва унинг шаҳарларию қишлоқларини, Ғазо ва у ердан Миср чегарасидаги ирмоққача бўлган жойлардаги шаҳарлар ва қишлоқларни, Ўрта ер денгизининг қирғоғи бўйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди. Яҳудо қабиласи қирларда қуйидаги шаҳарларни улуш қилиб олди: Шомир, Ятир, Сўху, Данно, Хират–Санно, яъни Давир, Онов, Эштамўва, Оним, Гўшен, Хўлун ва Гилох — ҳаммаси бўлиб ўн битта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Қирлардаги қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг ҳудудига кирар эди: Араб, Думах, Ишан, Ёнум, Байт–Таппух, Офоқа, Хумтах, Хират–Арба, яъни Хеврон ва Зиор — ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Яна қирларда қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг улуши бўлди: Моюн, Кармил, Зиф, Ютто, Йизрил, Ёхдаём, Зонўвах, Қайин, Гиво ва Тимнах — ҳаммаси бўлиб ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Қирлардаги мана бу шаҳарлар ҳам ўша ҳудудга кирарди: Халхул, Байт–Зур, Гадўр, Марот, Байт–Анўт ва Элтахўн — ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Хират–Баал, яъни Хират–Йўрим ва Рабба — қирлардаги мана шу икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам Яҳудо қабиласининг улуши бўлди. Ўлик денгиз бўйидаги адирларда жойлашган қуйидаги шаҳарлар ҳам Яҳудо қабиласига тегишли бўлди: Байт–Араба, Миддин, Сахохо, Нившон, Туз шаҳри ва Эн–Геди — ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Аммо Яҳудо қабиласи Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади. Бугунгача Ёбус халқи Яҳудо халқи билан бирга Қуддусда яшайди.
Выбор основного перевода