Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Мен уларнинг Худоси бўламан, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим. Тахтда ўтирган ҳукмдорга алоҳида ер берилсин. Унга бериладиган ернинг бир қисми табаррук ҳудуднинг ғарбий чегарасидан Ўрта ер денгизигача чўзилсин. Иккинчи қисми табаррук ҳудуднинг шарқий чегарасидан Иордан дарёсигача чўзилсин. Демак, ҳукмдорга қарашли ернинг узунлиги Исроил қабилаларига ажратилган ернинг узунлиги билан бир хил бўлади. Яҳудо ҳудудидан жанубда махсус ажратилган ер бўлади. Бу ернинг ғарбдан шарққа чўзилган узунлиги ҳар бир қабилага ажратилган ернинг узунлиги билан тенг, яъни ғарбдаги Ўрта ер денгизидан то шарқдаги Иордан дарёсигача бўлади. Шимолдан жанубга чўзилган эни эса 25.000 тирсак бўлади. Бу махсус ажратилган ернинг ўртасида Маъбад жойлашади. Мен бу муқаддас еримнинг ярмини руҳонийларга бераман. Уларга ажратилган ернинг ғарбдан шарққа бўлган узунлиги 25.000 тирсак, шимолдан жанубга чўзилган эни 10.000 тирсак бўлади. Руҳонийларга ажратилган ернинг марказида Менинг Маъбадим жойлашади. Левиларнинг улуши ва Қуддус шаҳри жойлашади. Ҳукмдорнинг ерлари шимолда Яҳудо қабиласининг ерларига, жанубда Бенямин қабиласининг ерларига чегарадош бўлади.
Выбор основного перевода