Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Қуръа бўйича олтинчи бўлиб Нафтали қабиласи улуш олди. Нафтали қабиласи ҳудудининг жанубий чегараси Халеф шаҳридан Зананим шаҳри ёнидаги эман дарахти ёнигача боради. У ердан чегара Адамий–Нахаб, Ёбнаил ва Лахум шаҳарларигача давом этиб, Иордан дарёсида тугайди. Ҳудуднинг ғарбий чегараси Ознўт–Товур шаҳридан ўтиб, Ҳуққоқ шаҳригача боради. Нафтали қабиласининг ҳудуди жануб томонда Забулун қабиласининг ҳудуди билан чегарадош, ғарб томонда Ошер қабиласининг ҳудуди билан чегарадош. Шарқий чегараси эса Иордан дарёсидир. Нафтали қабиласининг ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарлар қуйидагилардир: Зиддим, Зер, Хаммат, Рахат, Кенерет, Адамах, Рама, Хазор, Кедеш, Эдрей, Эн–Хазор, Ирўн, Мигдал–Эл, Хорем, Байт–Онот ва Байт–Шамаш — ҳаммаси бўлиб ўн тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Нафтали қабиласи мана шу ерларни улуш қилиб олди.
Выбор основного перевода