Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Мусо Гад қабиласига ҳам уруғлари бўйича улуш берди. Язир шаҳри, Гилад ўлкасидаги ҳамма шаҳарлар, Рабба шаҳрининг шарқидаги Арор шаҳригача бўлган Оммонлар ерининг ярми уларнинг ҳудудига кирар эди. Уларнинг ери яна жанубдаги Хашбон шаҳридан шимол томондаги Рамат–Миспи ва Батоним шаҳарларигача, шунингдек, шимолдаги Моханайимдан Дебиргача чўзилган эди. Гад қабиласининг ери Иордан водийсида Байт–Харам, Байт–Нимро, Сухот, Зофун шаҳарларини ҳамда Хашбон ҳукмдори бўлган Сихўн шоҳининг қолган шоҳлигини ҳам ўз ичига олар эди. Бу ҳудуднинг ғарбий чегараси Иордан дарёси бўлиб, шимолдаги Жалила кўлигача чўзилган эди. Мана шу ҳудуддаги шаҳарлар ва атрофларидаги қишлоқлар Гад қабиласига мулк қилиб берилган эди.
Выбор основного перевода