Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Доимо орангизда бўламан. Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Шаҳарда Худо тургани учун Шаҳар қуламас асло, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади. Эй Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни, Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради. Улар сизни янги ном билан атайди, Бу номни Эгамизнинг Ўзи сизларга беради. Зеро, ўша вақтда Қуддус «Эгамизнинг Тахти» деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилмайдилар. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Ўша кунларда Яҳудо халқи бехатар яшайди, Қуддус аҳолиси осойишта ҳаёт кечиради. Қуддус шаҳри «Эгамиз нажоткоримиздир» деб ном олади.” Мен, Эгангиз, Яҳудо ва Исроил юртида бўлганимга қарамай, сизлар шундай деб айтган эдингиз: ‘Бу икки халқ бизники бўлади, уларнинг юртини биз қўлга киритамиз.’ Мен улар билан тинчлик аҳдини тузаман. Бу мангу бир аҳд бўлади. Мен уларга барака бераман, кўпайтираман. Маъбадимни уларнинг орасида абадий ўрнаштираман. Улар орасида маскан қураман, Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Мен масканимни улар орасида абадий ўрнаштирганимда, Исроил халқини муқаддас қиладиган Эгаси Мен эканлигимни халқлар билиб оладилар.»” Маъбадни ўлчаган одам ёнимда турганда, Маъбад ичидан менга бир овоз келди. Ўша овоз менга деди: “Эй инсон, бу жой Менинг тахтимдир, оёғим остидаги пойандозимдир. Мен бу ерда, халқим Исроил орасида абадий яшайман. Улар ва уларнинг шоҳлари энди Мени бадном қилишмайди. Улар бошқа худоларга кўнгил боғлашмайди, ўлган шоҳларига ҳайкаллар ясашмайди. Мен албатта жазолайман уларни! Асло оқламайман жиноятчиларни! Яҳудо эса абадий яшар, Қуддус авлодлар оша барқарор бўлар. Мен, Эгангиз, Сионда қурганман маскан.” Эгамиз шундай демоқда: “Қўшиқ куйлаб, хурсанд бўлгин, эй Қуддус халқи! Мен келиб сизларнинг орангизда яшайман. Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди: “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, Улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади. Лаънат деган нарса у ерда қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Худонинг қуллари Унга хизмат қилади.
Выбор основного перевода