Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Мусо Манаше қабиласининг ярмига ҳам уруғлари бўйича улуш берган эди. Уларнинг ҳудуди Моханайим шаҳридан шимолга чўзилиб, бутун Башан ўлкасини ва Ёвир босиб олган олтмишта шаҳарни ўз ичига олар эди. Башан шоҳи Ўг мана шу жойларда ҳукмронлик қилган эди. Гилад ўлкасининг ярми, Башандаги Ўг шоҳлигининг пойтахт шаҳарлари Аштарўт ва Эдрей ҳам уларнинг ҳудудига кирар эди. Бу ерлар Манаше ўғли Мохирдан келиб чиққан наслнинг ярмига берилган эди. Кейин Манаше қабиласига улуш берилди. Манаше Юсуфнинг тўнғичи эди. Мохир Манашенинг тўнғичи бўлиб, Гиладнинг отаси эди. Мохир ботир жангчи бўлгани учун, Мусо унга Иорданнинг шарқидаги Гилад ва Башан ўлкаларини берган эди. Иорданнинг ғарбида Манаше қабиласининг қолганига улуш берилди. Манаше ўғиллари Абуазар, Халек, Осриёл, Шакам, Хафер ва Шамидо уруғларининг ҳаммасига ерлар берилди. Манашенинг набираси Гиладнинг Хафер деган ўғли бор эди. Хафернинг эса Залофход деган ўғли бор эди. Залофходнинг ўғиллари йўқ, фақатгина қизлари бор эди. Қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Шу аёллар руҳоний Элазар, Ёшуа ва оқсоқолларнинг олдига келиб, шундай дейишди: “Эгамизнинг Ўзи бизга ҳам, амакиларимиз қатори, улуш беришни Мусога амр қилган.” Ёшуа Эгамизга итоат этиб, қизларга ҳам амакилари қатори улуш берди. Натижада Иорданнинг шарқидаги Гилад ва Башан ўлкаларидан ташқари, Манаше қабиласи Иорданнинг ғарбида яна ўн бўлак ер олди. Чунки Манаше авлодининг аёллари ҳам эркаклар қатори улуш олишди. Гилад ерини эса Ёшуа Манаше қабиласининг қолганларига тақсимлаб берди. Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласи ерларининг шимолий чегараси Ошер қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташган эди. Жанубий чегараси эса Михматит шаҳригача бориб, Таппух булоғи атрофида яшайдиганларнинг ерларигача чўзилган эди. Михматит шаҳри Шакам шаҳрининг шарқида эди. Таппух шаҳри Манаше ва Эфрайим қабилаларининг чегарасида жойлашган эди. Таппухнинг атрофидаги ерлар Манаше қабиласига тегишли бўлса ҳам, шаҳарнинг ўзи Эфрайим қабиласига тегишли эди. Манаше ҳудудининг жанубий чегараси Таппух шаҳридан, Канах сойлиги бўйлаб, Ўрта ер денгизигача чўзилади. Канах сойлигининг қирғоғидаги бир нечта шаҳар Манаше қабиласининг ҳудудида бўлишига қарамай Эфрайим қабиласига тегишли эди. Ўша сойликнинг жанубидаги ерлар Эфрайим қабиласиники, шимолидаги ерлар эса Манаше қабиласиники эди. Ўрта ер денгизининг қирғоғи Манаше ҳудудининг ғарбий чегараси эди. Бу ҳудуд шимол томонда Ошер қабиласининг ҳудудигача, шарқ томонда эса Иссахор қабиласининг ҳудудигача чўзилган эди. Иссахор ва Ошер қабилаларининг ҳудудларида жойлашган қуйидаги шаҳарлар ва атрофидаги қишлоқлар Манаше қабиласига берилган эди: Байт–Шан, Йиблаём, Дўр, яъни Нафўт–Дўр, Эн–Дўр, Танах ва Магидў. Сўнг Эгамиз Раббий шундай деди: “Юртни Исроилнинг ўн икки қабиласига бўлиб бераётганингизда қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилинглар: Юсуф авлодларига икки улуш ер берилсин.
Выбор основного перевода