Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Қуръа бўйича учинчи бўлиб Забулун қабиласи улуш олди. Уларга теккан ҳудуднинг чегараси Сорид шаҳридан бошланиб, ғарб томонга боради ва Марало шаҳридан ўтади. Кейин Даббешет шаҳрининг ёнидан ўтиб, Ёхнаём шаҳрининг шарқидаги сойликкача етади. Сорид шаҳрининг шарқ томонидан чегара Хислўт–Товур шаҳрининг чегарасигача чўзилади. Кейин Доварат шаҳригача бориб, Ёфия шаҳригача давом этади. Чегара яна шарқ томонга давом этиб, Гат–Хафер ва Эт–Козин шаҳарларигача боради. Кейин чегара Риммон шаҳригача бориб, у ердан Ниёх шаҳри томон бурилади. Ҳудуднинг шимолий чегараси Ханнатон шаҳридан ўтиб, Йифтох–Эл сойлигида тугайди. Забулун қабиласининг ҳудудида ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар бор эди. Каттот, Наҳалил, Шимрон, Йидало ва Байтлаҳм ўша шаҳарлардан баъзилари эди. Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларнинг ҳаммасини Забулун қабиласи улуш қилиб олди.
Выбор основного перевода