Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Эгамиз менга деди: “Исроил халқи ҳақ йўлдан озганда, баъзи бир левилар ҳам Мендан юз ўгириб, бутларга сиғина бошлаган эдилар. Бунинг учун Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Аммо улар бутларга сажда қилган Исроил халқига хизмат қилиб, халқни гуноҳга ботирганлари учун, Мен, Эгангиз Раббий, қасам ичиб айтаманки, улар ўз жазосини тортадилар. Исроил халқи Мендан юз ўгирганда, Зодўх наслидан бўлган леви руҳонийлари Маъбадимдаги хизматларини садоқат билан бажариб келдилар. Шундай экан, улар доимо Менинг хизматимда бўладилар. Ҳузуримда туриб, қурбонликларнинг қонини ва ёғини Менга тақдим қиладилар, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
Выбор основного перевода