Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Қуръа бўйича иккинчи бўлиб Шимўн қабиласи улуш олди. Шимўн қабиласига улуш қилиб берилган ерларнинг атрофи Яҳудо қабиласининг ҳудуди билан ўралган эди. Шимўн қабиласига: Бершеба (яъни Шеба), Мўлодах, Хазор–Шувол, Бала, Эзам, Элтўлад, Батул, Хўрмах, Зихлах, Байт–Маркобот, Хазор–Суса, Байт–Лабойўт ва Шорухан — ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар берилди. Қуйидаги шаҳарлар ҳам Шимўн қабиласига тегишли эди: Ойин, Риммон, Этер ва Ошон — тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Шимўн қабиласининг ҳудуди яна жанубдаги Баалат–Бэрни, яъни Нагав чўлидаги Рамагача бўлган ерлардаги барча шаҳарларни ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди. Ёшуа Яҳудо қабиласига берган улуш улар учун керагидан ҳам ортиқ эди. Шунинг учун уларнинг ҳудудидан бир бўлагини олиб, Шимўн қабиласига улуш қилиб берди.
Выбор основного перевода