Қуръа бўйича тўртинчи бўлиб Иссахор қабиласи улуш олди.
Бу қабилага улуш қилиб берилган ерларда қуйидаги шаҳарлар бор эди: Йизрил, Хасуллўт, Шунам,
Хафорайим, Шиён, Анахарат,
Раббит, Хишион, Аваз,
Ремот, Эн–Ханним, Эн–Хаддах, Байт–Пазез.
Шимолдаги бу ҳудуднинг чегараси Товур тоғидан бошланиб, Иордан дарёсида тугайди. Товур, Шахазимо ва Байт–Шамаш шаҳарлари ҳам мана шу ҳудудга кирар эди — ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни Иссахор қабиласи улуш қилиб олди.