Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Бундай жониворни бошқасига алмаштириб бўлмайди. Яхшисини ёмонига ёки ёмонини яхшисига айирбошламанг. Жониворнинг бирини бошқасига алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин. Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай одамни, жонивор ёки мерос қилиб олинган ерни қайтариб сотиб олиш ёки сотиб юбориш мумкин эмас. Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай нарса Эгамизга абадий тегишли ҳисобланади. Пода ва сурувингиздан олинган ушрни — саналган ҳар ўнинчи жониворни Эгамизга бағишланг. Ушр қилиб олинган жониворни танламанг, уни яхшиси ёки ёмонига алмаштирманг. Агар алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин, уларни қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас. Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида берган амрлар шулардан иборат эди. Илк ҳосилнинг ва ҳамма назрларнинг энг яхшиси руҳонийларники бўлсин. Хамирнинг биринчи зуваласидан ёпилган нонни руҳонийларга назр қилиб беринглар, шунда хонадонингиздан барака аримайди.
Выбор основного перевода