Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Эгамиз менга деди: “Руҳонийларга Исроил халқи орасидан ҳеч қандай улуш берилмасин. Уларнинг мулки ҳам, улуши ҳам Менман. Табаррук ҳудуднинг ярми муқаддас масканда Менга хизмат қилган руҳонийларга қарашли бўлади. Узунлиги 25.000 тирсак, эни 10.000 тирсак бўлган ҳудуднинг бу қисмида руҳонийларнинг уйлари ва Маъбад жойлашади. Бу энг муқаддас жой бўлади. Яҳудо ҳудудидан жанубда махсус ажратилган ер бўлади. Бу ернинг ғарбдан шарққа чўзилган узунлиги ҳар бир қабилага ажратилган ернинг узунлиги билан тенг, яъни ғарбдаги Ўрта ер денгизидан то шарқдаги Иордан дарёсигача бўлади. Шимолдан жанубга чўзилган эни эса 25.000 тирсак бўлади. Бу махсус ажратилган ернинг ўртасида Маъбад жойлашади.
Выбор основного перевода