Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мени фосиқларнинг қаторига қўшмагин, Уларнинг қилмишлари ёмонликдир, Қўшниларига тилёғламалик қилади, Юракларида эса ёвуз ниятдир. Унинг оғзидан бол томади, Юраги эса адоватга тўла. Сўзлари мойдан ҳам ёқимли, Аслида қиндан чиққан қиличдайдир. Мен одамхўр шерлар орасида ётгандайман. Уларнинг тишлари найзаю ўқ кабидир, Уларнинг тиллари кескир қиличдайдир. Эй маккор тил, Эгамиз бошингга не кунни солар экан? Сенга қандай жазо берар экан? Шундай насл борки, тишлари — қилич, қозиқ тишлари эса пичоқ, ер юзидан камбағални, одамлар орасидан муҳтожни йўқотади. Ҳа, халқим орасида ярамас одамлар бор. Улар қуш овлаётгандай писиб ётишар, Тузоқ қўйиб, одамларни ўз домига тортишар. Уларнинг юраклари тандирга ўхшайди, Шоҳга қарши улар фитна уюштиради, Кечаси билан ғазаби чўғдай тутаб ётади, Саҳарга келиб, оловдай ловуллаб ёнади.
Выбор основного перевода