Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади. Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Ўзингиз билмаган юртда душманларингизга хизмат қиласизлар. Менинг ғазабим сизларни оловдай ямламай ютади.” Мен уларнинг бошига яхшилик эмас, ёмонлик келтираман. Мисрдаги яҳудийларнинг ҳаммаси, битта ҳам қолмай қиличдан ва очарчиликдан нобуд бўлишади. Мен Эламни қасди бор душманлари қаршисида саросимага соламан. Қайнаган ғазабимни устиларига кулфат қилиб ёғдираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ортидан қилич солиб, ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташлайман. Шаҳарнинг қамал кунлари тугаганда, сочингнинг бир қисмини ғиштга чизилган шаҳар ўртасида ёндир. Иккинчи қисмини шаҳар атрофига сочиб ташлаб, қилич билан майдала. Учинчи қисмини эса шамолда учиртириб юборгин. Мен қиличимни яланғочлаб, шаҳар аҳолисини таъқиб қиламан.
Выбор основного перевода