Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо ичим Сенинг ғазабингга тўлган эди, Жаҳлимни тийишдан чарчадим. Эгамиз менга шундай деди: “Ғазабимни кўчадаги болаларга сочгин, Тўдалашиб турган йигитларга сочгин. Ғазабим эркагу аёлларга тушади, Мункиллаган қариялар ҳам ундан қочиб қутулмайди. Мен сени юртнинг ҳар бир шаҳрида Буғдойни совургандай совураман. Сени фарзандларингдан жудо қиламан. Эй халқим, сени нобуд этаман, Ахир, сен ўз йўлингдан қайтмадинг. Шундай экан, болаларини очликдан ўлдир, Ҳаммасини қилич измига топшир. Хотинлари болаларидан жудо бўлсин, Ҳаммаси бева бўлиб қолсин. Эркаклари ўлатдан қирилиб кетсин, Йигитлари жангда ҳалок бўлсин.
Выбор основного перевода