Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил ақлини йўқотган, идроксиз халқдир. Донолар буларга эътибор берсин, Эгамизнинг содиқ севгисини англасин. Эвоҳ, юрт зинокорларга тўлиб кетди, Лаънат туфайли ер қақраб қолди, Даштдаги яйловлар қуриб ётибди. Пайғамбарлар қабиҳлик қилишга шошилади, Кучини ҳақсизлик йўлида ишлатишади. Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизларга башорат қилаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманглар. Улар қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдиряпти. Улар Менинг оғзимдан чиққан сўзларни эмас, ўз дил орзуларини айтишяпти. Хўш, Эгамизнинг кенгашида улардан қайси бири қатнашибди?! Худонинг сўзини қайси бири эшитибди?! Қайси бири эътибор билан Уни тинглабди?! Эй Эфрайим, Мен бутларингга асло ўхшамайман! Сенинг ибодатларингга жавоб бераман, Сенга ғамхўрлик қиламан. Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман, Олган мўл ҳосилингнинг манбаидирман.”
Выбор основного перевода