Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар тилларини шамширдай қайрайди, Нишонга олиб, заҳарли сўзларини ўқдай отади. Менинг халқим буғдой экди, Аммо тикан ўриб олди, Зўр бериб ишлади, Аммо ҳеч нарсага эришмади. Қаттиқ қаҳрим уларнинг ҳосилини нобуд қилди. Улар ҳосилсиз қолиб, шарманда бўлишди.” Сарвари Олам шундай демоқда: “Бобилнинг қалин деворлари ер билан яксон қилинади, Баланд дарвозалари ёндириб ташланади. Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади.” Кейин шундай деб айт: “Бобил ҳам шунга ўхшаб чўкиб кетади. Эгамиз Бобилга ёғдирадиган кулфатлар туфайли Бобил ҳеч қачон ўнгланмайди. Унинг бутун аҳолиси ўлади.” Еремиёнинг башоратлари тугади. Эй Қуддус бойлари, сизлар зўравонлик қиляпсиз, Эй шаҳар одамлари, сизлар алдаяпсиз. Ёлғондан бошқани билмас тилларингиз.
Выбор основного перевода