Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чаккангиздаги сочларингизни қирманг, соқолингизнинг учини қирқманг. Ўша гуноҳларингиз туфайли Мен сизларга қаршилик қилиб, сизларни ғанимларингиз юртига олиб келаман. Шунда сизнинг суннатсиз юрагингиз камтарликка тўлади. Қилган гуноҳларингиз учун жазо тортасизлар. Юракларингизни суннат қилинглар, бундан кейин ўжар бўлманглар. Сўнг мен Мисрга йўл олдим. Фиръавн, унинг хизматкорлари, аъёнлари, бутун халқи ва у ерда яшаётган мусофирларга шаробдан ичирдим. Сўнг Уз номли юртнинг шоҳларига, шунингдек, Ашқалон, Ғазо, Эхрон ва талафот кўрган Ашдодда ҳукмронлик қилган ҳамма Филист шоҳларига шаробдан ичирдим. Сўнг мен Эдом, Мўаб, Оммонга, Дедон, Темо, Буз ва сочини олдириб юрадиган бошқа ҳамма халқларга шаробдан ичирдим. Қурбонликларнинг қони ва ёғи Менга тақдим қилинаётган пайтда, сизлар юраги ва танаси суннат қилинмаган мусофирларни даргоҳимга олиб кириб, Маъбадимни булғадингиз. Жирканч одатларингиз билан аҳдимни буздингиз. Сизлар ўжар халқсиз! Эй юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар! Сизлар ҳам, ота–боболарингизга ўхшаб, ҳар доим Муқаддас Руҳга қарши турасизлар. Яҳудий урф–одатлари билан яшайдиганларнинг ҳаммаси ҳам асл яҳудий эмас. Жисмоний суннатнинг ўзи ҳам суннатнинг асл мақсадини бажармайди. Асл яҳудийлик юракдан келиб чиқади. Асл суннат, яъни юракнинг суннати қонунга амал қилишдан келиб чиқмайди, балки Руҳ томонидан қилинади. Асл яҳудий инсонларнинг эмас, балки Худонинг мақтовига сазовор бўлади.
Выбор основного перевода