Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Исҳоқ: — Уканг олдимга кирибди, у мени алдабди, — деди. — Сенга аталган дуони уканг олди. — Унга Ёқуб деб исм қўйилгани бекорга эмас экан–да, — деди Эсов. — У мени икки марта алдади–я! Биринчи марта тўнғичлик ҳуқуқимни олган эди, энди эса менга аталган дуони ўғирлабди. Менга биронта ҳам дуо сақлаб қўймадингизми? — деб яна сўради у. Ҳатто нонимни еган яқин, ишонган дўстим, Менга қарши бош кўтарган. Уларнинг ҳаммаси ўжар ва бебошдир, Бировларга туҳмат қилиб юрадилар. Бағирлари мис ва темир каби қаттиқ, Ҳаммаси бузғунчилик қиладилар. Уларнинг тили ҳалокат келтирадиган ўққа ўхшайди, Оғзидан фақат ёлғон сўзлар чиқади. Қўшниларига ширин гапиришади, Ичларида эса уларни тузоққа туширмоқчи бўлишади. Ҳатто қариндошларинг ҳам сендан юз ўгирди, Ўз оиланг сенга хиёнат қилди. Овози борича сенга дўқ урди. Улар сенга ширин гапиришса ҳам, Уларнинг сўзларига ишонма.” Дўстингизга суянманг, Шеригингизга ишонманг, Қучоғингизда хотинингиз ётганда, Қулф солинг оғзингизга. Ўғил ўз отасини хўрлайди, Қиз онасининг юзига сапчийди, Келин қайнанасига душманлик қилар. Сизнинг душманларингиз — ўз уйингиздагилар. Инсоннинг душманлари ўз уйидагилари бўлади.
Выбор основного перевода