Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Еремиё пайғамбар шоҳ Йўшиёга атаб марсия айтди. Шу кунга қадар эркак ва аёл қўшиқчилар Йўшиёни хотирлаганларида шу марсияни айтишади, бу Исроилда одат бўлиб қолди. Бу марсия қўшиғи “Марсиялар тўплами”га киритилган. Баландликлардан қўрқадиган бўлиб қоларсан, Эҳтиёткорлик билан қадам ташларсан. Сочларинг гулга кирган бодом дарахтидай оппоқ бўлиб қолар, Туриб юришга қийналарсан, Белингнинг қуввати кетиб судралиб юрарсан. Ҳар бир инсон дунёдан ўтгандай, сен ҳам вафот этарсан, Азадорлар кўчаларни тўлдирарлар. Эй Исроил халқи, гуноҳларингиз туфайли Раббий, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Ҳамма шаҳар майдонларида одамлар дод–фарёд кўтаришади, Ҳамма кўчаларда «Вой жоним! Вой жоним!» дея йиғи–сиғи қилишади. Деҳконларни аза тутиш учун чақиришади, Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади.
Выбор основного перевода