1
Иордан дарёсининг ғарб томонида турадиган барча шоҳлар Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитишган эди. Улар қирларда, қирларнинг этакларида, бутун Ўрта ер денгизи қирғоғи бўйлаб, то шимолдаги Лубнонгача бўлган жойда яшайдиган Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг шоҳлари эдилар.