Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутун кекса авлод ҳам оламдан ўтди. Исроил халқининг ёш авлоди эса Эгамизни тан олмади, Унинг Исроил халқи учун қилган буюк ишларини билмади. Элахнинг ўғиллари ярамас йигитлар эди. Улар Эгамизни ҳурмат қилмас, Улар тилларини шамширдай қайрайди, Нишонга олиб, заҳарли сўзларини ўқдай отади. Ҳеч кимса, адолат бўлсин, деб айтмайди, Ҳеч кимса ҳақиқат учун курашмайди. Беҳуда гаплардан умид қилиб, ёлғонлар айтади, Бузуқликка ҳомиладор бўлиб, ёвузлик туғади. Эгамиз шундай жавоб берди: “Ахир, Менинг халқим бефаросат, Улар Мени танишмайди. Улар нодон, ақлсиз фарзандлардир. Ёмонлик қилишга уста, Яхшилик қилиш эса қўлларидан келмайди.” Юртингиздаги одамлар қаллоблигу ўғирлик қиладилар, камбағалу ночорни эзадилар, мусофирнинг бор–йўғини тортиб оладилар, ҳақини талаб қилишга йўл қўймайдилар. Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди. Улар келиб дедилар: — Устоз, одил эканингизни биламиз. Сиз бирор кишига хушомадгўйлик қилмайсиз. Одамларга юз–хотир қилмасдан, Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Айтинг–чи, Қайсарга солиқ тўлашимиз тўғрими ёки йўқми? Биз солиқ тўлайликми ёки тўламайликми?
Выбор основного перевода