Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар мол–мулкига ишонадилар, Беҳисоб бойликлари ила мақтанадилар. Ахир, ҳеч ким ҳаётини пул тўлаб қутқара олмас, Ёки унинг учун Худога тўлов беролмас. Инсон ҳаёти учун тўлов ғоят қимматдир, Ҳеч қандай тўлов етарли бўлмас. Йўқса инсон то абад яшарди, Қабр юзини асло кўрмасди. Мен яна бир нарсани тушундим, бу дунёда: Мусобақада ғалаба доимо тез югурганга, Жангда ғалаба доим кучлига насиб этмас экан. Мол–мулк доимо донога, Бойлик ҳам доим уддабуронга насиб этмас экан. Муваффақият доимо билимдонга келавермас экан. Ҳа, куни келиб, ҳамманинг ҳам омади кетади. Оссурия шоҳи шундай ўйлайди: «Лашкарбошиларим шоҳлар эмасми?! Хално шаҳрини Кархамиш шаҳридай вайрон қилмадикми?! Хомат ҳам Арпаддай қулади–ку! Самария Дамашқ каби эмасми?! Олганимдай беҳуда бутлар шоҳликларини, Оламан Қуддусу Самариянинг санамларини. Не қилган бўлсам Самария ва унинг санамларини, Шундай қиламан Қуддусу унинг бутларини.»” Аммо Раббий тузган режаларини Сион тоғида ва Қуддусда амалга оширгандан кейин, шундай дейди: “Энди такаббур, кибор Оссурия шоҳи билан ҳисоб–китоб қиламан.
Выбор основного перевода