Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. Эгамиз шундай дейди: “Эй Қуддус, Сени қандай қилиб кечираман?! Фарзандларинг Мени тарк этдилар–ку! Улар Худо бўлмаган бутларнинг номини ўртага қўйиб онт ичдилар. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондирар эдим, Улар эса зино қилаверар эдилар, Фоҳишаларнинг уйига тўдалашиб борар эдилар. Улар ҳирси қўзғаган айғир отлар каби эдилар, Ҳар бири қўшнисининг хотинига кишнар эди. Ахир, Исроил ва Яҳудо халқлари Менга бутунлай хиёнат қилишди.” Эгамизнинг каломи шудир. Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар. Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди? Ҳатто қариндошларинг ҳам сендан юз ўгирди, Ўз оиланг сенга хиёнат қилди. Овози борича сенга дўқ урди. Улар сенга ширин гапиришса ҳам, Уларнинг сўзларига ишонма.” Уларнинг ҳаммаси садоқатсиз ва маккор, Ловуллаган тандирга ўхшайди. Новвой хамирини қориб бўлгунча, Хамир ошиб тайёр бўлгунча, Ҳатто олов ковлашга ҳам эҳтиёж йўқ.
Выбор основного перевода