Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, Ҳамма қирлар ларзага келган эди. Қарадим, аммо инсон зоти кўринмади, Ҳатто кўкдаги қушлар ҳам учиб кетган эди. Қарадим, ҳосилдор ерлар чўлга айланган эди, Ҳамма шаҳарлар вайрон бўлган эди. Бунга сабаб Эгамизнинг қаттиқ қаҳри эди. Эвоҳ, қачонгача ер қақраб ётади? Қачонгача далалардаги ҳамма ўтлар қурийди? Бу ерда яшайдиган фосиқларнинг дастидан, Қушлару ҳайвонлар нобуд бўлди. Бу одамлар: “Бизга нима бўлишини Еремиё қаердан ҳам биларди?!” деб айтишади. — Мен ўша юрт аҳолисини йиртқич ҳайвонларга талатмоқчи бўлдим, дейлик. Юрт ҳувиллаб қолиб, ҳайвонлар туфайли одамлар у ерга оёқ босмай қўйди ҳам, дейлик. Мана шунинг учун юрт хазон бўлади, У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади. Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.
Выбор основного перевода