Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гапирганимда жар солишим керак, “Зўравонлик! Ҳалокат!” дея бақиришим керак. Сенинг сўзинг туфайли ҳаммага кулги бўлдим, Кун бўйи мени масхара қилишяпти. Борди–ю, мен: “Бўлди, Эгам ҳақида сўзламайман, Унинг номидан гапирмайман” десам, Сенинг сўзинг, олов каби, ичимни ёндиради, Ўт қўйгандай суякларимни зирқиратади. Сўзингни ичимда сақлаб туришдан чарчадим, Ҳа, уни бошқа ушлаб тура олмайман. Мен буларни эшитдим. Шунда увушди менинг юрагим, Титрай бошлади лабларим, Мадорим қолмай, қалтиради тиззаларим. Аммо мен сабр–тоқат қиламан, Босқинчиларимиз бошига тушадиган кулфат кунини кутаман.
Выбор основного перевода