Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. бу ерда қолишингизга ижозат бераман. Мен ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган бу юртда сизлар яшайверасизлар. Шундай экан, нима учун сизлар Менинг номим билан аталган уйимга келиб, ‘Биз хавф–хатардан холимиз!’ деб айтяпсизлар?! Бундай жирканч ишларни давом эттириш учунми?! Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи ўзининг Эгаси олдида қабиҳликлар қилди. Улар Менинг номим билан аталган уйимга макруҳ бутларини ўрнатдилар. Уйимни ҳаром қилдилар. Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Менинг номим билан аталган уйга жирканч бутларини ўрнатиб, уйимни ҳаром қилдилар. Болаларини бутларга атаб сўйган куни муқаддас масканимга кириб, уйимни ҳаром қилдилар! Пайғамбарлари катта кетади, Ҳаммаси қаллоблик қилади. Руҳонийлари Худонинг уйини ҳаром қилади, Худонинг қонунини бузади.
Выбор основного перевода