Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Ахир, Эгамиз уларни шарқу ғарбдан, Шимолу жанубдан тўплаган, Кўп юртлардан уларни йиғиб келган. Ўша куни Раббий қўлини иккинчи марта узатади. У Ўз халқидан қолганларини қутқаради. Уларни Оссуриядан, Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидан, Ҳабашистондан йиғиб келади. Эламдан, Бобилдан, Хоматдан ва денгиз соҳилларидан олиб келади. Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини. Эфрайимнинг ҳасадгўйлигини қирқади, Яҳудонинг хусуматини тўхтатади, Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмас, Яҳудо Эфрайимга хусумат қилмас. Ғарбда улар Филистларга чангал солади, Биргаликда Шарқ халқини талайди, Эдом, Мўаб уларга бўйин эгади, Оммон халқи тиз чўкади. Эгамиз тамомила қириб юборар Қизил денгизнинг қўлтиғини. Фурот дарёсига қарши қўл кўтаради. Гармсел келтириб, жизғанак қилиб, Дарёни етти саёз ирмоққа бўлиб ташлайди, Ирмоқлардан бир–бир ҳатлаб ўтса бўлади. Ҳа, Исроил Мисрдан чиққанда, Уларга йўл очилганидай Эгамизнинг халқидан қолганларга Оссуриядан катта йўл очилади. Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй чўпонлар, Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман. Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қилиб олиб келаман. Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман. Яхши яйловларда ўтлатаман, Исроил тоғлари уларнинг яйлови бўлади. Улар ўша ердаги майсазорларда ётиб, Исроил тоғларининг кўм–кўк яйловларида ўтлаб юради. Мен Ўзим қўйларимга чўпон бўламан. Уларга ором бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Йўқолган қўйларимни излаб топаман, адашганларини қайтариб олиб келаман. Уларнинг яраларини боғлаб қўяман, нимжон қўйларни парвариш қиламан. Семиз, бақувват қўйларни эса йўқ қиламан. Мен сурувимни адолат ила боқаман. Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.”
Выбор основного перевода