Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқимни бошқармоқда, Халқимга буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?” Мен уларнинг гапларига яхшилаб қулоқ солдим, Биронтаси тўғри гап айтмайди. Ҳеч бири қилмишидан пушаймон бўлмайди, «Нималар қилиб қўйдим?» демайди. Улар жангга чопган отга ўхшайдилар Ўз йўлларидан қайтмайдилар. Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон гапиришмоқда. Мен уларни юбормаганман, уларга гапиришни буюрмаганман. Улар сизларга уйдирмаларни ўзларича башорат қилишяпти, беҳуда фол очиб, хаёлларига келган ёлғонларни гапиришяпти. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Орангиздаги пайғамбарлар билан фолбинлар сизларни лақиллатишмасин. Улар кўрган тушларини айтганларида қулоқ солманг, Хонаки санамлар беҳуда гапларни гапирадилар, Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар. Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар, Беҳуда тасалли берадилар. Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди, Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.
Выбор основного перевода