Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Исроил, хавф–хатарсиз яшайсан, Ёқуб насли, осойишта бўласан. Сенинг еринг дон ва шаробга бойдир, Юртингга осмондан шудринг тушади. У шундай деди: “Бор, мана шу халққа айт: «Хўп, тинглайверинглар, барибир, тушунмайсиз, Қарайверинглар, барибир, англаб етмайсиз.» Энди Раббийнинг Ўзи сизларга аломат беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди. Ўша кунларда Яҳудо халқи бехатар яшайди, Қуддус аҳолиси осойишта ҳаёт кечиради. Қуддус шаҳри «Эгамиз нажоткоримиздир» деб ном олади.” Қуддусда яна одамлар яшайдиган бўлади, бундан кейин уни ҳеч қачон вайрон қилишмайди. Қуддусда тинчлик қарор топади. Марям ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.” Бу барча воқеалар Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди: “Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир. Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали Худонинг олдида оқланамиз. Одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ. Исо Масиҳ эса қонуннинг мақсадини амалга оширди, шу тариқа ҳамма имон орқали оқланади. Исо Масиҳ орқали Худо бизга янги ҳаёт ато этиб, У орқали доноликка эга бўлганимизни намоён қилди. Биз Масиҳнинг шарофати билан оқланиб, гуноҳдан халос бўлдик, Худонинг азиз халқи бўлдик.
Выбор основного перевода