Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар бу халқни йўлдан адаштирган, Уларга эргашганлар боши берк кўчага кириб қолган. Руҳонийлар Менга интилмадилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.” Сенинг опанг Самария ўз қизлари билан шимолда, синглинг Садўм эса ўз қизлари билан жанубда яшар эдилар. Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда, Унинг бузуқлиги ошкор бўлди, Самариянинг жиноятлари очилди. Улар маккорона иш тутишади, Ўғрилар хонадонларни ўмаришади, Қароқчилар йўлтўсарлик қилишади. Тандирдай қизишган бу ҳамма одамлар, Ҳукмдорларини ямламай ютяптилар. Натижада шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти, Аммо биронтаси ҳам Менга илтижо қилмаяпти.” Эфрайим бошқа халқларга қоришган. У хом пишган нонга ўхшаб қолган.
Выбор основного перевода