Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади, Менга бўм–бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш–иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади. Мен Эгамиздан сўрадим: — Эй Эгам, нечун бу юрт шу қадар вайрон бўлиб кетди? Нечун саҳро каби ҳувиллаб қолди? У ерда биронта ҳам сайёҳ кўринмайди. Қайси фаросатли одамнинг бунга ақли етади?! Сен буларни ким орқали халққа етказасан? Улар сизларга айтишган эди: «Қабиҳ ишларингизни бас қилинглар. Ёмон йўлдан қайтинглар. Шунда Эгамиз сизларга ва ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган юртда қоласизлар. Мен пайғамбар қулларимни олдингизга қайта–қайта жўнатдим. Улар орқали сизларни шундай деб огоҳлантирган эдим: «Сизларга ва ота–боболарингизга Мен берган бу юртда яшай олишингиз учун ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Бошқа худоларга эргашманглар. Уларга хизмат қилманглар.» Аммо сизлар қулоқ солмадингизлар, гапимга кирмадингизлар. У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратига тўлиб, Раббимиз Масиҳдан олдин келади. Раббимизга тайёр бир халқни тақдим қилиш учун оталарнинг юракларини фарзандларига мойил қилади, итоатсизларнинг фикрини солиҳлар донолиги томон буради. Бизни яхши қабул қилганингиз ҳақида, барҳаёт ва ҳақиқий Худога хизмат қилайлик, дея бутлардан юз ўгириб, Худога юз бурганингиз ҳақида ҳамма гапиряпти. Худонинг Ўғли Исонинг самодан тушишини кутаётганингиз ҳақида ҳам гапиряптилар. Худо Ўз Ўғли Исони тирилтирган, Исо бизни келажакда Худонинг ғазабидан қутқаради.
Выбор основного перевода