Аммо бирор пайғамбар Мен буюрмаган сўзни Менинг номимдан гапиришга журъат қилса ёки бошқа худолар номидан гапирса, у пайғамбар ўлиши керак.”
Ўша пайғамбарлар Менинг номимдан гапиришса ҳам, уларни Мен жўнатмаганман. Улар: «Юртда уруш ва қаҳатчилик бўлмайди», деб айтаётган эканлар, аммо Мен айтаманки, ўша пайғамбарлар уруш ва қаҳатчиликдан нобуд бўлишади.
Пайғамбарларингиз ёлғон гаплар айтиб юрибдилар, сохта ваҳийлар кўряптилар. Шунинг учун уларга қаршиман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий.