Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон гапиришмоқда. Мен уларни юбормаганман, уларга гапиришни буюрмаганман. Улар сизларга уйдирмаларни ўзларича башорат қилишяпти, беҳуда фол очиб, хаёлларига келган ёлғонларни гапиришяпти. Менинг номимдан ёлғон башорат қилган пайғамбарларнинг: «Мен бир туш кўрдим! Худо менга бир туш берди!» деганларини эшитдим. Майли, туш кўрган пайғамбар тушини айтсин, сўзимни эшитган эса уни садоқат билан эълон қилсин. Ахир, сомон билан буғдойнинг фарқи бор–ку! — деб айтмоқда Эгамиз. — Агар пайғамбар янглишиб, нотўғри маслаҳат берса, ўша пайғамбарни Мен, Эгангиз, янглиштирган бўламан. Мен унга қарши қўлимни кўтараман, уни орангиздан даф қиламан. Пайғамбарлари катта кетади, Ҳаммаси қаллоблик қилади. Руҳонийлари Худонинг уйини ҳаром қилади, Худонинг қонунини бузади.
Выбор основного перевода