Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз уларга деди: — Менинг сўзларимни эшитиб олинглар. Орангизда пайғамбар бўлганда, Мен, Эгангиз, Ўзимни уларга ваҳийда аён қиламан, улар билан тушларида гаплашаман. Мен Эгамиздан сўрадим: — Эй Эгам, нечун бу юрт шу қадар вайрон бўлиб кетди? Нечун саҳро каби ҳувиллаб қолди? У ерда биронта ҳам сайёҳ кўринмайди. Қайси фаросатли одамнинг бунга ақли етади?! Сен буларни ким орқали халққа етказасан? Эй аёллар, Эгамизнинг сўзини эшитинг, Унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзига қулоқ солинг. Қизларингизга марсия айтишни ўргатинг, Бир–бирингизга йиғи қўшиғини ёдлатинг. Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади. Ваъзхонмисиз? Шундай ваъз қилингки, гўё сиз орқали Худонинг Ўзи гапиргандай бўлсин. Хизматчимисиз? Худонинг берган кучига мувофиқ хизмат қилинг. Токи Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир ишингизда ва ҳар бир сўзингизда улуғлансин. Қудратли Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин. Омин.
Выбор основного перевода