Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Улар Мен, Ўз Эгаси Худога ва Мен тахтга ўтқизадиган Довуд авлодидан бўлган шоҳга хизмат қилишади.” Қулим Довуд уларнинг шоҳи бўлади. Ҳа, ҳаммасини бир чўпон бошқаради. Улар қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни битта қолдирмай бажаришади. исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳдан поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади. Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади. Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми «Новда» бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан. унга шундай дегин: “Сарвари Олам шундай демоқда: Новда деган одам ўз турган жойидан шохлайди–да, Менинг Маъбадимни қуради. Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик. У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди. Филип Натанилни топиб, унга деди: — Мусо Таврот китобида, бошқа пайғамбарлар ҳам ўзларининг битикларида бир Зот тўғрисида ёзишган эди. Биз ўша Зотни топдик. У Носира шаҳридан, Юсуф ўғли Исо экан!
Выбор основного перевода