Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
чунки бир неча йилдан кейин Сурия шоҳи яна Мисрга қўшин тортиб келади. Бу сафар Сурия қўшинлари олдингидан ҳам зиёдроқ, тиш–тирноғигача қуролланган бўлади. Сурия шоҳи мустаҳкам бир шаҳарни қамал қилиб, қўлга киритади. Суриянинг сиқуви остида Миср қўшинлари чекинадилар, ҳатто Мисрнинг сараланган лашкари ҳам ёв қўшинининг шиддатли ҳужумини қайтара олмайди. Охирзамон вақтида Миср шоҳи Сурия шоҳига ҳужум қилади. Аммо Сурия шоҳи жанг аравалари, чавандозлари ва талай кемалари билан унга қаршилик кўрсатиб, тошқин сувлар каби кўп шоҳликларни босиб олади.
Выбор основного перевода