Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради, Шер ҳам ҳўкиз каби сомон ейди, Илон эса тупроқ ялайди. Муқаддас тоғимнинг бирон ерида Ҳеч бир ёвузлигу ёмонлик қилинмайди.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай дейди: “Ўшанда улар барча халқлар орасидан қолган ҳамма биродарларингизни олиб келишади. Уларни назр сифатида муқаддас тоғим — Қуддусга келтиришади. Худди Исроил халқи пок дон назрини Маъбадга олиб келгандай, улар биродарларингизни Қуддусга отларда, жанг араваларида, от қўшилган араваларда, хачирларда ва туяларда олиб келишади.” Ё Раббий, Сен ўтмишда бизга кўп илтифот қилдинг. Ҳозир ҳам ғазабу қаҳрингни Қуддусдан йироқ қилгин, деб ёлвораман. Қуддус Сенинг шаҳринг, Сенинг муқаддас тоғинг–ку, ахир! Бизнинг ва ота–боболаримизнинг гуноҳлари туфайли Қуддус ва танланган халқинг қўшни халқлар орасида хор–зор бўлмоқда. Мен тоат–ибодатда бўлиб, ўзимнинг гуноҳларим ва халқим Исроилнинг гуноҳлари учун тавба қилиб, Худонинг муқаддас тоғи — Қуддус учун Эгам Худога илтижо қилаётган эдим. Сурия шоҳи хоҳлаган ишини қилади, бирор киши унга қаршилик қилишга журъат этмайди. У гўзал Исроил юртини қўлга киритиб, уни вайрон қилиш имкониятига эга бўлади. У гўзал Исроил ўлкасини ҳам забт этиб, минглаб халқларнинг бошига етади. Аммо Эдом ҳамда Мўаб халқлари ва Оммон халқининг асосий қисми Сурия шоҳининг чангалидан қочиб қутулади.
Выбор основного перевода