Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди. Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус аҳли! Мисрликлар каби, Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман. Шоҳ Дониёрга деди: — Чиндан ҳам сенинг Худойинг сирларни ошкор қилувчи энг буюк Худодир, У шоҳларнинг ҳақиқий Эгасидир, чунки бу сирни менга фақат сен ошкор қила олдинг! Мен махлуқнинг шохларини томоша қилиб турганимда, уларнинг орасидан ўсиб чиқаётган яна бир шохчани кўрдим. Унга жой бериш учун олдинги ўнта шохдан учтаси таг–туги билан узилиб тушди. Бу янги ўсиб чиққан шохнинг инсон кўзларига ўхшаган кўзлари ва такаббурона гапирадиган оғзи бор эди. У куфр кетиб, Худойи Таолонинг азизларини аёвсиз эзади. Муқаддас байрамлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади. Худонинг азиз одамлари уч ярим йил давомида ўша ҳукмдорнинг зулми остида бўладилар. самовий лашкарларни мағлуб қилди. Кундалик қурбонликлар ўрнига ҳаддан ташқари жирканч бир нарсани ўрнатди. Ҳақиқатни оёқ ости қилган бу шох ҳар бир ишида муваффақият қозонар эди. шундай деди: — Эшит, мен сенга охирзамон пайтида содир бўладиган нарсаларни аён қиламан, ўша даврда Худо Ўз ғазабини ер юзига сочишни белгилагандир. Ўша ҳукмдор кўп халқлар билан бир карра етти йилга кучли бир битим тузади. Ўша вақтнинг ярми ўтгач, қурбонлик ва назрларга чек қўйиб, Маъбадда макруҳ бир нарса ўрнатади. Бу нарса кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўлади. Бу аҳвол Худо белгилаган кунгача давом этади. Ўша куни шаҳар билан Маъбадни вайрон қилган ҳукмдорнинг куни битади.»” У ҳар қандай “худо” деб аталган ва сажда қилинган нарсага қарши чиқиб, ўзини улардан устун қўяди. Ҳаттоки, Худонинг Маъбадида ўтириб олиб, ўзини худо деб атайди. Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Масиҳнинг душмани келишини эшитгансизлар. Мана, ҳозирдан Масиҳнинг кўп душманлари пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларда яшаётганимизни биламиз. У то абад барҳаёт Худо ҳақи онт ичди. Еру осмонни, денгиз ва уларни тўлдирган жамики жониворларни яратган Худо ҳақи онт ичиб, шундай деди: — Худо пайғамбар қулларига Ўзининг сир тутган режасини маълум қилганди. Еттинчи фаришта карнай чалганда, Худо ўша режасини амалга оширади. Энди кечиктирмайди. Махлуққа такаббурона ва куфрона сўзлар айтадиган оғиз берилди. Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди. Махлуқ куфр кетиб, Худони ва Худонинг номини лаънатлади. У Худо яшайдиган маконга ва самода яшайдиган ҳар бир мавжудотга лаънатлар ёғдирди.
Выбор основного перевода